Кавани Ла Лигада тўп суриши мумкин

  • 13 ноября, 2019, 12:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсум якунлангач ПСЖ билан шартномаси якунига етадиган ҳужумчи Эдинсон Кавани фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли уругвайлик футболчига "Атлетико" жиддий қизиқа бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кавани фаолиятини МЛСда давом эттирмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Эдинсон Кавани бу мавсум ПСЖ сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию