Кавани ПСЖ раҳбариятига жамоадан кетмоқчилигини айтди

  • 1 ноября, 2019, 21:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби форварди Эдисон Кавани мавсум якунлангач жамоадан кетмоқчию Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатди.

Tecno

Юқоридаги манбаага қараганда 32 ёшли уругвайлик футболчи ўзининг бу борадаги хоҳишини раҳбариятга ҳам айтган. Айтиш лозимки, Каванининг парижликлар билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, Каванига "Атлетико" ва "Фламенго" клубларидан жиддий қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Кавани ПСЖ сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 284 та ўйинда майдонга тушди ва 195 та гол уришга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию