Кавани собиқ жамоасига қайтади?

Апрель ойида “ПСЖ” билан амалдаги  шартномасини узайтирган Эдинсон Кавани фаолиятини қайерда давом эттириш борасидаги режалари билан ўртоқлашди.

“Менда ҳозирча Уругвайга қайтиш нияти мавжуд эмас. Мен ўз фаолиятимни юқори нотада якунлашни истайман. “ПСЖ”дан сўнг нима бўлади буни билмайман. Агарда жамоа ўзгартиришимга тўғри келса, “Наполи”га қайтарман. Шундан сўнг, Уругвайда фаолиятимни якунлар эдим”, - деб айтиб ўтди уругвайлик ҳужумчи Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Кавани 2010 йилдан 2013 йилга қадар айнан неаполликлар таркибида тўп сурган ва 138 баҳсда “Наполи”нинг рақиблари дарвозасига 104 бор йўл топган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!