Кавани учун яна бир топ клуб курашга қўшилди

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани фаолиятини Португалияда давом эттириши мумкин.

33 ёшли футболчи учун "Бенфика" клуби қизиқиш билдирмоқда. ПСЖ собиқ ҳужумчиси учун "қизил оқлар"дан ташқари "Милан" ва "Атлетико" ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Якунланган мавсумда Кавани Франция биринчилигида 14 та учрашувда 4 та гол киритиб, 2 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!