Каванига жиддий харидор чиқди
“Манчестер” ҳужумчиси Эдинсон Кавани тез орада Англияни тарк этиши кутилмоқда. Тажрибали тўпурарнинг харидорлари сафи ҳам кенгайиб боряпти.
Аввалроқ, уругвайлик футболчи ўзи порлаган “Наполи”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Энди Каванига “Ювентус” оғиз соляпти.
Қизиғи, ёзда Криштиану Роналду “Ювентус”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтганидан кейин Кавани асосий таркибга кириш имкониятини йўқотган эди. Туринликлар Роналдудан бўшаган жойга 34 ёшли тўпурарни олиб келмоқчи бўляпти.
Каванининг манчестерликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Қишда уни қўлга киритмоқчи бўлаётган клаблар 10 миллион еврога яқин маблағдан воз кечиши керак.
Фикрлар