Кеча турнинг марказий учрашувида иккита футболчи дебют қилди

Куни кеча Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 4 туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги турнинг марказий баҳси бўлиб ўтди. Унда томонлар иккитадан гол уриб, жанговар дурангга имзо чекишди.

Эътиборлиси, ушбу беллашувда қаршиликлар сафида икки нафар футболчи дебют амалга оширди. Булар Мурод Хўжамбердиев ва Хусайн Норчаевдир. 

Ушбу тўқнашувда қўлга киритилган очко эвазига "Насаф" турнир жадвали пешқадамлигини қўлга олди, "Навбаҳор" эса ҳисобидаги очколарни 5 тага етказиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!