Келаси ёзда "Реал"га икки буюк француз келади

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан жамоага қайтиши мумкин.

"El Chiringuito" нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" Зиданни мураббийлик лавозимига қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Манбанинг хабарига кўра, "Реал Мадрид" раҳбарлари франциялик мутахассиснинг келиши келаси ёзда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзоланишига ҳисса қўшишига ишонишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал”нинг амалдаги бош мураббийи Карло Анчелотти 2024 йилнинг июнида якунига етадиган шартномасини узайтирмаслиги ҳақида хабар берилганди. Хабар қилинишича, 64 ёшли италиялик Бразилия терма жамоасининг янги бошқарувчисига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!