Келганимдан кейин жамоа янада расво ўйнай бошлади

  • 23 январь, 17:40
  • Зоҳир Тошхўжаев
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим ўзи келганидан кейин ҳам жамоа паст кўрсаткичлар қайд этаётганига муносабат билдирди.

- Мен ўйинчиларни жавобгарликдан озод қилмайман. Ҳеч бўлмаганда ўнта учрашувдан фақат еттитасида ютқазадиган “Манчестер Юнайтед”ни кўришимиз ҳам қийин бўлиб қолди.

Таркибдаги футболчилар ўша-ўша, лекин улар янги мураббий қўл остида янада ёмон ўйнаяпти. Айнан мана шу жиҳат ҳамма нарсадан кўра кўпроқ хавотирга солмоқда.

Биз тўпга эгалик қилаётган паллада кучли даражада асабийлашяпмиз. Тўғрисини айтаман, биз жуда ёмон ўйнаяпмиз, натижаларимиз расво. Мураббий бўлганим учун энг катта айбдор ўзимман, - деди Рубен Аморим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!