Кепага харидор чиқди. "Челси" унинг 75 фоиз маошини тўлайди

"Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалага фаолиятини А Серия клубида давом эттиради. Бу ҳақда Жанлука Ди Марцио хабар берди. 

У яқин вақтлар ичида Лондон клубини тарк этиши кутилмоқда. 27 ёшли дарвозабонни "Наполи" ижарага олиш бўйича таклиф билан чиққан. 

Айни вақтда музокаралар давом этмоқда ва жамоалар келишувга эришиш арафасида. Маълум бўлишича, "аристократлар" унинг 75 фоиз маошини тўлайди. 

Бонуслар масаласи ҳамон очиқ. Лондонликлар 1.5 миллион еврога яқин бонус пулларидан умид қилмоқда. Шундай бўлса-да, неаполликлар мазкур миқдорни камайтириш илинжида. 

Кепа ўтган мавсум АПЛ доирасида 4 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ўтказиб юборган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!