Кетма-кет 10 та ғалабага эришган "Боруссия"ни "Челси" қандай енгди? (статистика)

ЕЧЛда иккита 1/8 ўйинлари бўлиб ўтди. "Челси" ўз майдонида "Боруссия"ни 2:0 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, "Бенфика" қийинчиликсиз "Брюгге"ни турнирдан чиқариб юборди. 

"Стэмфорд бридж"да ўтган ўйин анча қизиқарли ва кечанинг муҳим баҳсларидан бири бўлди. "Асаларилар"ни 2023 йилда ҳали ҳеч қайси клуб мағлубиятга учрата олмаган эди. Жамоа ҳисобида 10 та ўйинда 10 та ғалаба мавжуд. Ушбу учрашувда қайсидир томон яққол устунлик қилгани йўқ. "Челси" имкониятларларидан унумли фойдалана олди ва ўз голларини урди. Лондонликлар сафида Кепанинг яхши сейфларини ҳам инобатга олиш керак. Марко Ройс 17-дақиқада стандарт вазиятдан гол уриши мумкин эди. Аммо испанияликнинг супер ҳаракатлари "аристократлар"ни голдан сақлаб қолди.

Демак, умумий статистикаларга эътибор қаратамиз. Жамоалар дарвозага 13 тадан зарба берган. Паслар бўйича эса дортмундликлар олдинда. Улар 390 марта бир-бирига тўпни узатган. Шулардан 80 фоизи аниқ. Тўп назорати ҳам "Боруссия"да бўлган. Аммо XG бўйича "Челси" яхшироқ натижага эга. 

photo_2023-03-08_04-38-32

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!