Кевин де Брёйне Манчестер дербисигача сафга қайтиши мумкин

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйне 11 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Манчестер дербисигача соғайиб сафга қайтиши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли бельгиялик футболчи тиззасидан олган жароҳатидан жуда тез соғаймоқда ва айни дамда тренажёр залида шуғулланишни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, де Брёйне август ойи ўрталарида жароҳат олган ва ўшанда шифокорлар уни камида 3 ойсиз майдонга қайта олмаслигини айтишган эди.