Кейн “Реал”га нечта гол урмоқчилигини айтди
Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалида “Бавария” футболчилари “Реал” билан тўқнаш келади.
Мюнхенликлар тўпурари Ҳарри Кейн бўлажак учрашувларда мадридликлар дарвозасини ишғол қилишга бел боғлаган.
- Мен “Реал”га бир неча гол уришга умид қиляпман. Кайфиятим яхши, ўзимга ишончим баланд. Агар жамоадошларим бутун мавсум давомида бўлгани каби яна менга ёрдам берса, буни уддалайман, - деди англиялик форвард.
Ярим финалнинг икки учрашуви 30 апрель ва 8 май кунлари ўтказилади.
Ҳарри Кейн “Тоттенхэм”дан “Бавария”га ўтган йили ёзда кўчиб ўтганди. Янги жамоаси сафида барча турнирларда 42 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 42 та гол ва 13 та ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар
Бу - маъсулиятсизлик. Қачон тартибга тушади?!