Ким Мин Жэ учун курашга ПСЖ ҳам қўшилди

"Наполи" ҳимоячиси Ким Мин Жэ топ клублар эътиборида бўлиб турибди. У кейинги мавсумни Премьер-лигада бошлаши ҳам мумкин. Футболчига эндиликда ПСЖ ҳам қизиқмоқда, дея хабар берди "FootMercato" нашри. 

Кореялик ҳимоячини "Манчестер Юнайтед" ҳам кузатиб бормоқда, лекин уни қўлга киритиш осон бўлмайди. Сабаби, неаполликлар ҳам 26 ёшли футболчини клубда олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. 

Маълумот учун, Ким Мин Жэ ушбу мавсум "Наполи" таркибида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голда иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!