Клопп катта хато қилганини тан олди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп майдон марказида тўп тепадиган тўрт футболчининг жароҳат туфайли сафдан чиққанини инобатга олиб, янги ярим ҳимоячи қидирилаётганини маълум қилди.

- Аввал мен “Ливерпуль”га янги ярим ҳимоячилар керак эмас, деганман. Лекин катта хато қилибман. Энди бу йўналишда иш бошладик, таркибни кучайтиришимизга тўғри келади. Ортиқча, бирон нима деб бўлмайди.

Табиийки, трансфер бозоридаги ишлар ҳеч қачон тўхтатилмайди. Лекин баъзан футболчиларнинг нархи жуда қиммат экани ёки ўйинчи бизга тўғри келмаслиги туфайли ҳамма трансферни ҳам амалга оширишнинг имкони йўқ, - деди Юрген Клопп.

“Ливерпуль” ёзда уч футболчи – “Бенфика”дан Дарвин Нуньес (€ 75 млн), “Фулхэм”дан Фабио Карвалью (€ 5,9 млн) ва “Абердин№дан Кельвин Рэмсини (€ 4,9 млн) харид қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!