Клопп: Шу футболчини олмасак бўлмайди!

“Ливерпуль”ни Англия чемпионлигига олиб келган Юрген Клопп клуб раҳбариятидан “Борнмут” ярим ҳимоячиси Дэвид Брукс учун 35 миллион фунт тўлаб беришни талаб қилмоқда.

Германиялик мураббий 23 ёшли футболчини яқинда “Брайтон”га ўтиб кетган Адам Лаллананинг ўрнини эгаллаши ва майдон марказидаги устунликни таъминлашга қодир, деб ҳисобламоқда.  

Энг қизиғи, Брукс жароҳат туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Чемпионатда атиги тўққиз марта майдонга тушиб, битта тўп киритди холос. “Борнмут”эса Чемпионшипга тушиб кетди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!