Клублар ўртасидаги ЖЧ. Рашидовнинг жамоаси бугун ғалаба қозонса “Реал” билан ўйнайди
Ads

Айни кунларда БАА мамлакатида клублар ўртасидаги ЖЧ турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур мусобақанинг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Дастлаб, Мексиканинг “Пачука” клуби Марокашнинг “Видад Касабланка” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бизнинг вақт билан 18.00 да бошланадиган ушбу ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Бу ўйинда ғолиб чиққан жамоа эса ярим финалда Бразилиянинг “Гремио” клуби билан куч синашади.

Шунингдек, ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепадиган “Ал-Жазира” клуби эса бу мавсум ОЧЛда ғолиб чиққан Япониянинг “Урава Редс Даймондс” клубини қабул қилади.

Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 21.30 да старт олади. Қайд этиб ўтиш жоиз, ушбу жуфтликда ғолиб чиққан жамоа ярим финалда Мадриднинг “Реал” клуби билан тўқнаш келади.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал

18.00 “Пачука” (Мексика) – “Видад Касабланка” (Марокаш)

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (барчаси Ўзбекистон)

21.30 “Ал-Жазира” (БАА) – “Урава Редс Даймондс” (Япония)

Ҳакамлар: Сезар Рамос, Марвин Торрентера, Мигел Эрнандес (барчаси Мексика).