Клубсиз юрган энг қиммат футболчилар!

Жаҳон футболида жуда кўплаб эркин агентлар бор. Бугун transfermarkt.de сайтига таянган ҳолда, энг қиммат бўлган жамоасиз футболчиларга тўхталиб ўтамиз.

Бу борада, шу йилнинг 2 март куни ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов кўчиб ўтиши мумкин бўлган "Трабзонспор" клуби билан битими ўз якунига етган Даниэль Старриж етакчи. "Ливерпуль" клубидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган форварднинг трансфер нархи 8 млн еврони ташкил этади. 2014-2016 йиллари унинг нархи 25 млн еврогача кўтарилган.

22878892-0-image-a-45_1577892290725

Жамоасиз футболчилар орасида трансфер нархи бўйича иккинчи ўринни эгаллаб турган Юнус Санкаренинг нархи 4 млн еврога тенг. Сенегаллик ярим ҳимоячи бутун фаолиятини Франциянинг ўртамиёна клубларида ўтказган. 30 ёшли футболчи ПСЖ сафида ҳам майдонга тушишга улгурган. 2018 йили унинг трансфер қиймати 5 млнгача кўтарилган.

bandicam-2019-03-31-15-37-45-470-600x400

"Шальке", "Ювентус" ва Москванинг "Локомотив" клубларидаги ёрқин фаолияти билан танилган Бенедикт Хёведеснинг куни кеча рус клуби билан шартномаси якунланди ва ўз-ўзидан эркин агент футболчилар орасидаги рейтингимизнинг учинчи поғонасидан жой олишига сабаб бўлди. Трансфер қиймати 2013 йили 18 млн еврогача кўтарилган ҳимоячининг амалдаги нархи 3,5 млн еврони ташкил этмоқда.

22ecf8

Ренато Ибарра. Эквадорлик бу ҳужумчи ўз юртидаги 2 йиллик фаолиятидан сўнг, 2011-2016 йиллари Голландиянинг "Витесс" клуби шарафини ҳимоя қилган ва 2016 йилдан бошлаб, жорий йилнинг 13 март кунига қадар Мексиканинг "Америка" клубида тўп сурди. Трансфер нархи 3,2 млн евро бўлиб турган 29 ёшли футболчи форвард бўлишига қарамай, терма жамоа сафида 46 та учрашувда майдонга тушиб, бор-йўғи 1 маротаба рақиб дарвозасини ишғол эта олган ҳолос!

What-more-do-you-want-Renato-Ibarra-to-continue-in.img

Ўз вақтида Одил Аҳмедов билан бирга тўп тепган бразилиялик ярим ҳимоячи Жусилейни эслай оласизми? Бразилиянинг "Сан-Паулу" ва "Коринтианс", Хитойнинг "Шандьон Лунэн", БААнинг "Ал Жазира" ва Россиянинг "Анжи" клубларида фаолият олиб боришга улгурган футболчи жорий йилнинг февраль ойида жамоасиз қолган. Transfermarkt.de сайтида 32 ёшли футболчининг нархи 2,4 млн евро қилиб белгиланган. Рус клубидаги ёрқин ўйинлари унинг қийматини 11 млн еврогача кўтарилишига сабаб бўла олган.

unnamed_1

Эътиборингизга ишсиз футболчиларнинг топ-5 рўйхатини тақдим этдик. Зарур бўлса, эркин агентлар орасидан яна кўплаб машҳур номларни кўришингиз мумкин. Масалан, Роберт Мак (Словакия), Вагнер Лав (Бразилия), Жон Оби Микел (Нигерия), Андре Пинто (Португалия), Сейду Думбия (Кот-Д’Ивуар), Диафра Сако (Сенегал), Жефферсон (Бразилия, Португалия), "Пахтакор"ни тарк этган Марко Симич (Черногория) ва бошқалар...

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)