Коутиньо ПСЖга ўтади
"Барселона" вингери Филиппе Коутиньо катта эҳтимол билан фаолиятини ПСЖда давом эттиради.
Sport.es тарқатган хабарга қараганда 26 ёшли бразилиялик футболчи учун айнан Франция чемпиони фаворит дея эътироф этилмоқда. Чунки, фақатгина парижликлар унинг учун сўралаётган 100 миллион еврони тўлашга тайёр. Бундан ташқари ПСЖ Коутиньонинг ўзига ҳам худди "Барселона"даги каби маош тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Коутиньога "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Коутиньо “Барселона” сафида 2018 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У якунланган мавсум 54та ўйинда иштирок этди ва 11та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар