"Крилья Советов" - "Урал" 0:1 (видео)

Бугун Россия Премьер-лигаси 25-туридан ўрин олган "Крилья Советов" ҳамда "Урал" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

"Самара Арена"да кечган учрашувда меҳмонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. "Крилья" сафида ҳамюртимиз Виталий Денисов баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракатланди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:

Шу тариқа, самараликлар ҳисобидаги очколар сони 27 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 13-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!