Кроос яна Гвардиола қўл остида тўп суриш истагида, аммо...
"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос яна Хосеп Гвардиола қўл остида тўп суриш истаги борлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Кроос 2013/14 йилги мавсумда “Бавария”да айнан Гвардиола қўл остида тўп сурган.
“Бавария”нинг кўпчилик футболчилари Гвардиолани ўзлари бирга ишлаган энг яхши мураббий деб ҳисоблашади. Унинг жамоасида ўйнаш менга ҳам ёққан.
Фаолиятимни “Реал”да тугатмоқчиман, шу боис у билан йўлларимиз тўқнаш келиши мумкин эмас. Аммо, яна бир марта унинг қўл остида ўйнаш ажойиб бўлган бўларди. Биз у билан ҳалигача алоқадамиз. Ундан ўрганганларимни ҳеч қачон унутмайман”, - дейди германиялик футболчи.
Фикрлар