Кулибали: Танамнинг рангги билан фахрланаман
Ads

“Наполи” клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали кеча А Сериянинг 18-турида “Интер”га (1:0) қарши баҳсда мухлислар томонидан билдирилган ирқчилик руҳиятидаги ҳақоратларга муносабат билдириб ўтди.

“Мағлубият учун узр сўрайман. Лекин танамнинг ранги билан фахрланаман. Француз бўлганим учун, сенегаллик бўлганим учун, неаполлик бўлганим учун ва энг асосийси инсон бўлганимдан фахрланаман”, - деб ёзади Кулибали ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Кулибали кечаги учрашувда ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилиб майдонни тарк этган эди.

Минбар

Барча блоглар