Куман учта супер трансферни талаб қилди

“Барселона” бош мураббийи сифатида расман таништирилган Рональд Куман янги жамоани шакллантиришда ўзига биринчи навбатда керак бўлган футболчилар рўйхатини маълум қилди.

Аввал хабар берилганидек,  дастлабки трансфер “Аякс” етакчиси Донни ван де Бек бўлиши керак. Нидерландиялик мутахассис яна бир ҳамюрти – “Лион” лидерларидан бири Мемфис Депайни олишни талаб қилмоқда. Учинчиси эса, бироз кутилмаган вариант. Куман “Эвертон”да ўйнаётган англиялик ҳимоячи Майкл Кинни ҳам Каталонияга кўчириб келмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Депай ҳужум чизиғида Луис Суаресни, ван де Бек Иван Ракитични ўрнини эгаллайди.

Трансфер суммаси 30 миллион фунтга баҳоланаётган  Майкл Кин Англиядан таклиф олган Пикега ўринбосар сифатида олиб келинади.

"Мен президент бўлсам, Куманни бир кун ҳам ишлатмайман!"

Бартомеу истеъфодан қутилиб қолди

Янги “Барса”да кимлар тўп суради?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!