Кунденинг хариди “Барселона”га қимматга тушди
Бир неча кун олдин "Севилья"ни "Барселона"га алмаштирган франциялик ҳимоячи Жюль Кунде кейинги 5 йил ичида Каталония клубида бонусларни ҳисобга олмаганда 57,5 миллион евро ишлаб олади, деб хабар беради “Cadena SER” нашри.
Манбага кўра, Кунде "Барселона"даги биринчи мавсум 9,5 миллион евро ишлаб топади. Кейинги тўрт йил ичида эса солиқлардан ташқари 12 миллион евродан маош олади. Шунингдек, 23 ёшли футболчининг шартномасида клубнинг 60% учрашувларида қатнашса, 2 миллион евро ва қўлга киритилган совринлар учун эса 1 миллион евро миқдоридаги бонусга эга чиқади.
Футболчининг трансфер суммаси каталонияликлар учун 50 миллион еврога тушди. Турли хил бонусларни ҳисобга олсак, бу миқдор 62,5 миллионгача ошиши мумкин.
Аввалроқ, Кунденинг ўзи Лондоннинг "Челси" клубига ўтиши мумкинлигини тан олганди. Бироқ "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта, клуб мухлислари ва бош мураббий Хави сабаб футболчи "Барселона"ни танлади.
Маълумот ўрнида, Кунде ўтган мавсум “Севилья” сафида 44 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва битта голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар