Курашчимиз ЖЧда бронза медали учун беллашади

Хабар берганимиздек, айни кунларда Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг биринчи кунида ҳамюртимиз Жамшид Маъруфов 55 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди

Бугун кечадиган баҳслар ҳам термамиз омадли якунланиши мумкин. 45 кг.гача вазн тоифасида кураш олиб бораётган Шаҳбоз Комилов бронза медали учун гиламга чиқади. Комилов дастлаб ҳиндистонлик рақибини доғда қолдирган эди. Бироқ чорак финалда арманистонлик курашчига имкониятни бой бериб қўйди. Рафаэль Харутюнян финалгача боргани учну юртдошимизда шоҳсупага кўтарилиш имконияти пайдо бўлди.

Ўтиш баҳсида озарбайжонлик Канан Хейбатов ҳам мағлуб этилгач, кечки дастурда бронза медали учун америкалик Чэнс Рассел Лэймерга қарши курашадиган бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!