Ла Лига. 98-дақиқадаги гол "Севилья"ни очкодан мосуво этди
Уэска шаҳридаги "Эль-Алькорас" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Даставвал 7-дақиқада Хуанпи ҳисобни очди. 84-дақиқада эса Виссам Бен-Йеддер пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.
Беллашув асосий вақтига қўшиб берилган саккизинчи дақиқада эса Луис Авиланинг аниқ зарбаси эвазига "Уэска" 3 очкони илиб кетди.
Фикрлар