Ла Лига. "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши қайдномаси эълон қилинди
Испания чемпионатининг 29-турида Каталониянинг "Барселона" клуби Мадриднинг "Атлетико" жамоаси меҳмони бўлади.
Ушбу учрашув учун "кўк-анорранглилар"нинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Жамоа устози Хави Эрнандес қуйидаги футболчилар хизматидан фойдалана олади.
Хави шогирдлари Ла Лиганинг 28-туридан сўнг 61 очко жамғариб, 3-ўринни эгаллаб турган бўлса, Диего Симеоне жамоаси эса 55 очко билан 5-поғонани банд қилиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" - "Барселона" учрашуви бугун тунги соат 01:00да старт олади.
Фикрлар