Ла Лига. Лемарнинг голи "Атлетико"га 3 очко келтирди

"Мунисипаль де Ипуруа" стадионида кечган учрашувда меҳмонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ягона гол 85-дақиқада Тома Лемар томонидан киритилди.

Шу тариқа "матрасчилар" ҳисобидаги очколар сони 68 тага етди ва жамоа турнир жадвалида ҳамон 2-ўринда бормоқда. 40 очкоси бор "Эйбар" эса 13-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!