Ла Лига рози бўлди

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) маҳаллий мусобақаларда жамоаларга учрашув давомида 5 та ўзгариш қилишга рухсат беришни таклиф қилди.  

Футболчиларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида Ла Лига ушбу таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Бешта алмаштириш бўйича таклифни футбол ўйини қоидаларини тартибга солувчи Халқаро Футбол уюшмалари кенгаши (IFAB) маъқуллаши кераклиги ҳақида хабар берилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)