Ла лига тарихида гол уриш бўйича рекордлар (1-қисм)
Ads

Испания чемпионати рекордлар китобида Роналду ва Месси номлари жуда кўп қайд этилган. Биз сизнинг ҳукмингизга Ла лигада гол уриш бўйича ўзига хос рекордлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Энг яхши тўпурар: Лионель Месси - 320 гол
"Барселона" ҳужумчиси Месси 2004 йилдан буён Испания чемпионатида 320 та голга муаллифлик қилган. Аргентиналик футболчи охирги 8 мавсумда чемпионатда 20 тадан ортиқ гол уриб келмоқда. У 3 марта Ла лига тўпурарига аталган бош совринга эга чиққанини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз.

Бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи: Лионель Месси - 50 гол
Лео 2011/2012 йилги мавсумда 38 ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозаларини 50 марта ишғол қилишга муваффақ бўлган. Ўша мавсумда ҳужумчи "Реал" етакчиси Криштиану Роналдудан 4 та гол кўп урган ҳолда "Пичичи" совринига эга чиққан.

Бир мавсумда уйда энг кўп гол урган футболчи: Лионель Месси - 35 гол
2011/2012 йилги мавсумда Лео чемпионатда урган 50 та голининг 35 тасида "Камп Ноу" стадионида нишонлаган. Шу тариқа, у бир мавсумда ўз майдонида энг кўп гол урган футболчига айланди.

Бир мавсумда сафарда энг кўп гол урган футболчи: Лионель Месси - 24 гол
2012/2013 йилги мавсумда Месси чемпионатда 46 та гол урган ҳолда кетма-кет иккинчи марта тўпурарликни қўлга киритди. Лионель ана шу голларнинг ярмидан кўпини, яъни 24 тасини меҳмондаги беллашувларда нишонлаган. Футболчи сафарда гол уриш бобида ҳам рекордчига айланди.

Ўз майдонида энг кўп гол урган футболчи: Лионель Месси - 180 гол
Месси рекордлар cерияси давом этади. Аргентиналик ҳужумчи "Камп Ноу"да ўтказилган 176 беллашувда рақиблар посбонларини 180 марта ранжитган. 29 ёшли футболчи бу борада ҳам яққол етакчилик қилмоқда.

Бир мавсумда энг кўп жамоага гол урган футболчилар: Роналдо, Роналду, Месси - 19 жамоага гол
1996/97 йилги мавсумда "Барселона" ҳужумчиси Роналдо чемпионатдаги 21 та рақиб жамоанинг 19 тасига гол урган бўлса, 2011/12 йилги мавсумда "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва 2012/13 йилги мавсумда "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси 19 та рақиб жамоанинг барчаси дарвозасини ишғол қилишган.

Бир ўйинда энг кўп гол урган футболчилар: Агустин Сауто Арана, Ладислав Кубало - 7 та гол
1931 йилнинг 8 феврал санасида "Атлетик" ҳужумчиси Агустин Сауто Арана "Барселона" билан ўйинда жамоасидан томонидан урилган 12 та голнинг 7 тасига муаллифлик қилган бўлса, 1952 йилнинг 10 февралида "Барселона" ҳужумчиси Ладислав Кубало "Спортинг" Хихонга қарши беллашувда 7 та гол урган.

Энг кўп "хет-трик"ка эришган футболчи: Криштиану Роналду - 31 гол
"Реал" сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келаётган Криштиану Роналду Испания чемпионатида 31 марта "хет-трик"ка эришган. Жумладан, у "Гранада" ва "Эспаньол" жамоалари дарвозасини 5 мартадан ишғол этишга мушарраф бўлган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА​​​​​​​

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​