Ла лига тарихида гол уриш бўйича рекордлар (2-қисм)
Ads

Кеча Испания чемпионати тарихида гол уриш бўйича ўзига хос рекордлар ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Бугун ана шу мақоланинг 2-қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бир мавсумда энг кўп "хет-трик" қилган футболчилар: Криштиану Роналду, Лионель Месси - 8 мартадан
2011/12 йилги мавсумда "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду 8 та "хет-трик" қайд этиб ўзига хос рекорд ўрнатган бўлса, 2014/15 йилги мавсумда "Барселона" етакчиси Лионель Месси ана шу натижани такрорлашга эришган.

Мавсумда энг тез 20 та гол урган футболчи: Криштиану Роналду - 12 ўйин
2014/15 йилги мавсумда "Реал" футболчиси Криштиану Роналду 12-турга келибоқ 20 та гол уриб, бу борада ўзига хос рекорд натижани ўрнатди.

Гол урган энг ёш футболчи: Фабрица Олинга
2012 йилнинг 18 август санасида "Малага" футболчиси Фабрица Олинга Вигонинг "Сельта" жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Хўп бунинг нимаси ажабланарли дейишингиз мумкин. Ўша пайтда ушбу ўйинчи 16 ёшу 98 кунлик эди.

50 та голни энг тез урган футболчи: Исидро Лангара - 37 ўйин
1934 йилдан 1935 йилга қадар "Овьедо" футболчиси Исидро Лангара дастлабки 37 ўйиндаёқ 50 та голга муаллифлик қилди. Бундай натижа билан ҳатто Роналду-ю Месси ҳам мақтана олмайди.

100 та голни энг тез урган футболчи: Исидро Лангара - 82 ўйин
"Овьедо" ҳужумчиси Лангара 1947 йил 2 cентябр куни Ла лигадаги 100-голини урди. У ўша куни чемпионатдаги 82-ўйинини ўтказаётган эди. Исидро "Овьедо" жамоаси учун чемпионатда 113 беллашувда 142 та гол урганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз.

150 та голни энг тез урган футболчи: Криштиану Роналду - 140 ўйин
2013 йилнинг 22 cентябр санасида Мадриднинг "Реал" футболчиси Роналду Ла лигадаги 140-беллашувида 150-голини уришга муваффақ бўлди. У бу борада Лангарани ортда қолдирди.

200 ва 250 та голни энг тез урган футболчи: Криштиану Роналду
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси чемпионатда 200 та ва 250 та голни ҳам энг тез киритган футболчи сифатида тарих саҳифааларидан жой олди. Яқин орада мазкур рекордларни янгилайдиган ўйинчи топилмаса керак.

Энг кўп голли узатма узатган футболчи: Лионель Месси - 133 голли узатма
"Барселона" етакчиси 2004 йилдан буён Прьемерода шерикларига 133 та голли узатмани амалга оширган. Мессининг мазкур рекорди ҳам яқин орада янгиланиши даргумон.

Кетма-кет икки ўйинда 4 та гол урган футболчи: Луис Суарес
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси 2015/16 йилги мавсумда 34 ва 35-турда рақиблар посбонларини 4 мартадан ранжитиб "покер"га эришди. Ла лига тарихида ҳеч бир ўйинча кетма-кет икки беллашувда тўрттадан гол урмаган эди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​