Ла Лига тўпурари фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
Ads

Испаниянинг “Сельта” клуби форварди Яго Аспас фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Испан нашрларининг ёзишича 31 ёшли футболчига премьер-лиганинг кучли олтилик жамоалари жиддий қизиқиб қолишган. Ўз навбатида виголиклар тўпурар ҳужумчисини 40 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Аспас учун АПЛ бегона эмас. Боиси, у 2013/14 йилги мавсумда “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Аспас жорий мавсум “Сельта” сафида 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.