Ла Лигага чиққан яна бир жамоа номи маълум бўлди

"Уэска" клуби кеча Сегунданинг 41-турида "Нумансия" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Уэска” клуби ўз тарихида 2-марта Ла Лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг жорий мавсумида “Реал” чемпионликни қўлга киритди, “Барселона” эса 2-ўринда қолди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)