Лангле Лондонда қоладиган бўлди

Клеман Лангле Премьер-лигада қолади. "Тоттенхэм" уни сотиб олишга қарор қилди, дея ёзмоқда "Diario Sport" нашри. Ушбу трансфер лондонликларга 14 миллион еврога тушади ва айни дам музокаралар ўтказилмоқда.

Франциялик ҳимоячи Антонио Конте истаги билан клубга келиб қўшилганди. Италиялик мураббий жамоани тарк этганидан кейин 27 ёшли футболчи Испанияга қайтиши ҳақда миш-мишлар чиқди. Аммо раҳбарият унинг ўйинидан мамнун. 

Лангле ушбу мавсумда кўп ўйин амалиётига эга бўлди. У "Тоттенхэм" таркибида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голда иштирок этди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!