Лапорта: Бу футболчи мени ҳайратга солди

“Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта жамоа билан икки йиллик шартнома тузган Усмон Дембелени мақтади.

- Дембеле мени ҳам зўр ўйинчи, ҳам ажойиб инсон сифатида ҳайратга солди. Шартнома имзоланган кун клуб учун муҳим сана ҳисобланади.

Усмон жуда зўр футболчи. Буни ҳаммамиз биламих. Майдонда уни ким биландир таққослаш жуда қийин, - деди Жоан Лапорта.

Усмон Дембеле ўзига қатор гранд клублардан таклиф бўлганига қарамай, Каталония суперклуби билан яна икки йиллик битим тузди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!