"Лацио" - "Милан": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув ўз якунига етди. Трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'

Кесси ўрнига Билья майдонга тушди.
- 82'

Лукас Пакета огоҳлантирилди.
- 80'
Тэо Эрнандес ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиши мумкин эди. Қулай вазият бой берилди.
- 78'

Жордан Лукаку қўпол ўйини учун огоҳлантирилди.
- 74'

Римликларнинг бурчак зарбасини Доннарумма муштлари билан уриб юборди.
- 71'

Бонавентура ўрнига Крунич ва Конти ўрнига Калабрия майдонга туширилди.
- 67'

Андерсон Милинкович-Савични алмаштирди.
- 65'

Милинкович-Савичнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ чиқди.
- 64'

Корреа ўрнига Каталди майдонга тушди.
- 59'

ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! Ребич ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди.
- 55'

Хони ва Раду ўрнига Лукаку ва Вавро майдонга тушди.
- 53'

Лаццарининг голи офсайддан киритилди.
- 50'
Кессининг зарбасини Стракоша ушлаб олди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 46'

Адеканье Лейвани алмаштирди.
- 46'

Ибраҳимович ўрнига Ребич майдонга тушди.
- 45'

Биринчи тайм якунланди.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 37'

Хакан ўрнига Лукас Пакета майдонга туширилди.
- 34'

ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стракоша сал бўлмаса Златаннинг зарбасини қайтариб қўярди.
- 33'

Раду тўпни қўли билан ўйнади.
- 31'

Ибраҳимович гол уришга муваффақ бўлган эди... Офсайд!
- 24'

ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! "Милан" ҳисобни очди. Чалханўғлу!!!
- 22'
Доннарумма рақибнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасини осонлик билан ушлаб олди.
- 20'
Учрашувдаги дастлабки хавфли вазиятни "Лацио" амалга оширди. Бироқ зарбага бера олишмади.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Фикрлар