"Лацио" футболчиси автоҳалокатда вафот этди

"Лацио" ёшлар жамоаси ярим ҳимоячиси Даниэль Герини Римда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида вафот этди.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра, 19 ёшли футболчининг ёнида 2 та дўсти ҳам бўлган. Ушбу 2 нафар йигит тирик қолган, аммо жиддий жароҳатланишган.

Герини жорий йилнинг январида "Лацио" билан 3 йиллик шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!