"Лацио" Луис Суаресни Италияга олиб кетмоқчи

Римнинг "Лацио" клуби "Уотфорд" ҳужумчиси Луис Хавьер Суаресни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, А Серия клуби 22 ёшли колумбиялик футболчи учун АПЛ жамоасига 15 миллион евро таклиф қилган. Ушбу маблағ бонуслар ҳисобига яна бир неча миллион еврога ортиши мумкин.

Бундан ташқари, Суаресга "Бетис", "Валенсия", "Атлетико" ва "Наполи" клубларидан ҳам қизиқишлар бор. У жорий мавсумни “Сарагоса” сафида ижарада ўтказмоқда ва 29 та ўйинда 17 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!