Лайло Туркиядаги турнирнинг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчу турнир бўлиб ўтмоқда.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида  Лайло Баҳодирова иштирокини бошлади.

Туркиялик Денис Пайкоч билан жуфтлик ҳосил қилган Лайло илк босқичда Бейда Байкал(Туркия)/Йованна Кенич(Сербия) дуетига қарши кортга чиқди.

Мазкур ўйинда 18 ёшли теннисчимиз ва унинг шериги 6:4, 3:6, 10:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Яна бир ҳамюртимиз Арина Фолц эса исроиллик Влада Экшибарова билан дует ҳосил қилган эди. Бироқ Фолц ва унинг шериги кортга тушишмади ва турнирни тарк этишди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)