Легионеримиз: Луис Суарес ва Эдинсон Каванига қарши ўйнаганмиз!

Беларусь чемпионатида ажойиб ўйин намойиш этаётган Бобур Абдухолиқов кўплаб хорижлик мутахассислар ва мухлислар назарига тушди. “Энергетик-БГУ” шарафини ҳимоя қилаётган легионеримиз Буларусь олий лигасида олтита учрашувда саккизта гол ва учта ассист билан чемпионатнинг энг яхши тўпурари ва энг фойдали ўйинчиси бўлиб турибди.

Легионер сифатида ёрқин ўйин кўрсатаётган Бобур Абдухолиқов билан яқиндан танишиш мақсадида Беларусь футболини ёритишга ихтисослашган www.football.by сайти эксклюзив интервью ташкиллаштирди.

Биринчи қисм...

byede103c15b7

- “Рух”дан кетишинг кераклигини тушуниб етдингми?

- Вақт йўқотишни истамадим.  Мураббий имкон бермаслигини кўриб тургандим.

- Бу мавсум самарадорлигинг ўтган йилдагидан яхши бўлаётганининг сабаби нима?

- Чунки Украинада ярим йил ўйнамадим. Минскга келганимда жисомнан тайёр эмасдим. Жамоа билан ўқув-машғулот йиғинларини тўлиқ ўтамагандим. Бир неча йил олдин Ўзбекистонда ҳам шундай бўлганди.2018 йили юқори лигада 13 та гол билан тўпурарлар орасида тўртинчи бўлганман. 2020 йили янада яхшироқ кўрсаткич қайд этиб, 17 та гол ва снайперлар баҳсида иккинчи ўрин. Шу икки мавсум ораси муваффақиятсиз бўлган. Чунки тайёр эмасдим. Жароҳат туфайли “Насаф” йиғинида тўлиқ қатнашмадим, уч ой ўйнамадим ва атиги учта тўп киритгандим. Кейин мавсумолди йиғинида зўр меҳнат қилдим ва самарадорлик қайтди. Йиғинларсиз анча қийин бўлади.

- “Энергетик-БГУ”даги юкламалардан ҳаммасини ташлаб кетиш истаги пайдо бўлмадими?

- Футболни яхши кўраман. Шунга ташлаб кетиш ниятим йўқ. Қийин бўлди. Айниқса қишда. Мавсумлар оралиғида юкламалар жуда юқори берилади. Кунига икки маҳалдан шуғулландик. Чидаш ва ишлаш керак. Ота-онам “Фақат шундай бўлиш керак. Агар футбол касбинг экан, бошқа йўли йўқ”, дейишади. Отам “Имконинг бўлса, машғулотлардан кейин қолиб ўз устингда ишла. Шуниси яхши. Сен ҳужумчисан ва дарвозага кўп зарба беришинг керак”, дейди.

-“Торпедо-БелАЗ” билан ўйинда бурчакдан узатилган тўпни бош билан дарвозага киритдинг. Бу сенинг услубинг эмас-ку.

- Нега энди? Ўзбекистонда бунақа голарни кўп урганман. “Насаф” сафида Осиё чемпионлар лигасида икки марта шундай бўлган. Табиийки, мен бу борада имконияти кўпроқ ҳисобланган бўйича баланд ўйинчи эмасман. Бу вазиятда тўп қаерга етиб келишини олдинда ҳис қилиш керак. Рақиб жарима майдончасида позиция танлашни билиш шарт.

- Илгари ҳам майдон марказидан тўп киритганмисан?

- Йўқ. Бунақаси биринчи бор юз берди.

- Яқинроқ бориб зарба берсанг бўлмасмиди?

- Ўнг томондан рақиб ўйинчиси келаётганини кўрдим. Яна бир-икки ҳаракат қилганимда мени ёпарди. Тактик фол қиларди ва ҳаммаси тугарди. Шунга дарров тепни дарвоза томон тепишга қарор қилди. Тўпни ўнг оёғимга тўғрилаб олдим ва зарба бердим.

- “Энергетик”да пенальтичи бўлиб олдинг. Ўзбекистонда ҳам шундай бўлганми?

- Ҳа. 2020 йили икки марта пенальти тепиб, гол ура олмаганман. Тўп тўсин ва устунга теккан.

- Кейин нуқтага яқинлашмай қўйдингми?

- Йўқ. Шундан кейин фойдамизга пенальти бўлмади. Бўлгандаям йигитлар менга берарди. Чунки ўшанда тўпурардан бир неча голга ортда қолаётган эдим. Етволиш истаги кучли эди.

- “Энергетик”даги ўзбек футболчилари ҳақида гапириб бер.

Абдулқодир Ҳусанов билан шу ерда – ўтган йили ёзда Минскка келганимда танишдик. Ўшанда машғулотларда бу йигит Беларусь чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси бўлишини билгандим. Балки Ўзбекистоннинг энг зўр ҳимоячиси бўлар. Яқинда 18 ёшга тўлди ва келажаги порлоқ бўлиши мумкин. Олимпия терма жамоасига бежизга чақиришмаётган бўлса керак.

- Шоҳруҳбек Абдураҳмоновчи?

- Мен уни Беларусга келишидан олдин танирдим. Лекин ҳозиргидек яқиндан билмасдим. Ўзбекистонда бир-биримизга қарши ўйнаганмиз. Меҳнаткаш, рақобатбардош ўйинчи. Таянч зонасида ўйнайди. Кўп қрора ишларни қилади. Югуради, тўпни олиб қўяди ва ҳоказо. Аббосбек Жумақулов ҳам бор. Ҳозирча ўринбосаларда ўйнаяпти. Яқинда асосий таркибга ҳам ёрдам беради. Ҳужумкор футболчи. Тўпни яхши назорат қилади ва зўр пас беришни билади.

- Сен Жасурбек Яхшибоевни яхши танийсан. У “Энергетик” тўпурари эди...

- У билан ўсмирлар терма жамоасида танишганман. 2016 йили бирга ўйнаганмиз. Икки йилдан кейин олимпия терма жамоасида Хитойдаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқдик. Кейин миллий терма жамоада ҳам бир пайтда дебют қилдик. Сафарда Уругвай билан бўлган ўртоқлик учрашувида захирадан ўйинга қўшилдик. Рақиб сафида майдон марказида Бентанкур ўйнарди. Ҳужумда Луис Суарес ва Эдинсон Кавани. Ҳимояда Касерес, Годин, Хименес ва Перейра. Дарвозада Муслера турган.

picture

-Бу сен қарши ўйнаган энг машҳур футболчиларми?

- Ҳа. Шунингдек, “Тоттенхэм”даги Сон Хён Мин бор. 2018 йили Индонезиядаги Осиё ўйинларида тўқнаш келганмиз.

Давоми бор...

Легионеримиз: Мураббий мен билан гаплашмай қўйди!

“Рома” ҳам, Моуриньо ҳам ёқмади!

Икки дақиқа ўйнаган Шомуродов зўр баҳо олди!

Россияликлар Шомуродов дуэлини кутяпти!

Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!

“Рома” ҳужумчиси: Кетишим керак бўлган вақт келганини билдим!

Гол уриш мана бунақа бўлади! Ўзбек легионери биринчи хет—трикни қайд этди!

Шомуродовни ҳам ўйнатиб кўрдик, бироқ... Моуриньо легионеримиз ҳақида ҳам гапирди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!