Легионеримиз Россияга қарши Ўзбекистон қандай ўйнашини айтди?
Бизнинг ўз футболимиз бор
Россия Премьер-лигасида иштирок этаётган Махачқалъанинг “Динамо” клуби ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Россия терма жамоасига қарши бўладиган ўртоқлик учрашуви ҳақида фикр билдирди.
Маҳамаджонов Ўзбекистон терма жамоасидаги дебютини 2026 йил сентябрь ойида нишонлади. 23 ёшли футболчи миллий жамоа сафида учта учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлган.
- Ноябрь ойида Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйнайди. Учрашув Тошкентда бўлиб ўтади. Сиз яқинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилдингиз. Россия жамоасига қарши ўйиндан қандай кутилмаларингиз бор?
- Россия миллий термаси жуда яхши жамоа. Ўйлайманки, учрашув қизиқарли бўлади. Ҳозир Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари яхши клубларда тўп суряпти.
Биз бўлажак баҳсда ҳимоядан ўйнаймиз, деб ўйламайман. Майдонда устунликка эришишга ҳаракат қиламиз ва ўз футболимизни намойиш этамиз.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади. Илк бор мундиалда қатнашган терма жамоа гуруҳ босқичида Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикаси терма жамоаларига қарши майдонга тушди.
2025 йил кузида Ўзбекистон терма жамоасига 2006 йилда Италия таркибида жаҳон чемпиони бўлган, «Олтин тўп» соҳиби ва ўша йилда ФИФА талқинига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Фабио Каннаваро бош мураббий этиб тайинланди. ФИФАнинг сўнгги расмий ойнаси давомида Ўзбекистон футболчилари Эронни 3:1, Сурияни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди, Жанубий Кореяга қарши сафарда ўтказилган беллашувда футболчиларимиз Ўзбекистон 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Россия терма жамоаси эса Валерий Карпин қўл остида сентябрь ва октябрь ойларида Эронни 2:0, Намибияни 6:0 ҳисобида мағлуб этди, шунингдек, Нигерия билан голли дуранг — 3:3 ўйнади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ўз даврида Россия Премьер-лигасида тўп турган. Элдор “Ростов”даги голлари, Аббосбек эса ЦСКАдаги ўткир ўйинлари билан россиялик мухлису мутахассислар эътиборини қозонган. Шомуродовга Ростов клубида Россия миллий терма жамоасини бир неча йилдан бери бошқариб келаётган Валерий Карпин устозлик қилган.
Бундан ташқари, Фабио Каннаваро томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилина бошлаган икки футболчи бугунги кунда Россия чемпионатида фаолият юритмоқда. Жаҳон чемпионатидан кейин Жаҳонгир Ўрозов “Рубин” клубига трансфер қилинди. Яқинда эса Маҳмуджон Маҳамаджонов Махачқалъанинг “Динамо” жамоаси сафига қўшилди. Ҳар икки легионеримиз ўз жамоаларида асосий таркибда мунтазам ўйнай бошлади.
Таркибда энг зўр тўпурар йўқ! Россия Ўзбекистон билан ўйинга қайдномани эълон қилди
Ҳусановни эксперимент қилишни тўхтатинг!
Ҳусанов даҳшат юқори балл олди!
Легионеримиз клуби чемпион "Зенит"ни ҳақоратда айблади ва расмий узр сўрашни талаб қилди
Осиёда биринчи! “Пахтакор” жаҳон рейтингида 44 поғона кўтарилди
Изоҳлар (0)