Легионеримиз “Сити” дарвозасига гол урди!

Янги мавсумга Бирлашган Араб Амирликларида тайёргарлик кўраётган Беларусь чемпиони – Солигорскнинг “Шахтёр” жамоаси ўқув-машғулот йиғини доирасидаги навбатдаги ўртоқлик ўйинида мезбонларнинг “Сити Дубай” клуби футболчилари билан куч синашди.

Учрашув “Шахтёр”нинг 7:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голлардан бирига Шаҳзод Убайдуллаев муаллифлик қилди.

“Шахтёр” Солигорск – “Сити Дубай” 7:0 (3:0)

Шахтёр: Белов, Макаренко, Хадаркевич, Политевич (к), Бегунов (Кунский, 73), Корзун, Забелин, Иванович (Шиндагоридзе, 64), Сотников, Подстрелов (Лицкевич, 46), Убайдуллаев (Дебелко, 46).

Голлар:  1:0 — Забелин (8). 2:0 — Бегунов (25). 3:0 — Убайдуллаев (38). 4:0 — Иванович (45). 5:0 — Сотников (78). 6:0 — Дебелко (80). 7:0 — Кунский (83).

Шаҳзод Убайдуллаев янги жамоасининг аввалги ўртоқлик учрашувларида ҳам тўп киритган эди. Унинг голлари “Шахтёр”га Арманистоннинг “Пюник” клубидан 3:2, Россиянинг “Родина” жамоасидан 1:0 ҳисобида устун келишини таъминлаган. Шунингдек, ҳужумчимиз  Бирлашган Араб Амирликлари вакили – “Лива” жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг 4:0 ҳисобида устун келишига кўмаклашганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!