Легионеримиз узоқдан гол уриб, жамоасини биринчи ўринга кўтарди, ўзи эса...

Қозоғистон Премьер-лигасининг 10-турида амалдаги чемпион “Ордабаси” ўз майдонида “Жетису” футболчиларини қабул қилди. Хабарингиз бор, "Ордабаси" сафида бу йил ўзбекистонлик икки футболчи Жасурбек Яхшибоев  ва Шаҳбоз Умаров иштирок этмоқда. 

Чимкентликлар ўйин бошидан устунликни ўз томонига оғдириб олди. Бу тез орада самара берди. 21-дақиқада украиналик легионер Артём Беседин ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

“Жетису” тезда жавоб қайтарди. Голдан беш дақиқа ўтиб, рақиб футболчиси Дониёр Усенов мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди.

Ўз майдонида ғалабани қўлдан чиқаришни истамаган чимкентликлар ҳужумга зўр бериб, танаффусгача яна икки бор тўп киритишга муваффақ бўлди.

Дастлаб, яна бир украиналик легионер Евгений Макаренко аниқ зарба билан “Ордабаси”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйиннинг 35-дақиқадаси Жасурбек Яхшибоев жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллаб, “Жетису” дарвозасини аниқ нишонга олди ва учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди.

Бошланғич таркибда ўйнаган Яхшибоев 65-дақиқада захирага олинди. Жамоадаги иккинчи легионеримиз Шаҳбоз Умаров эса, айнан шу дақиқадан ўйинга қўшилди.

Чемпионлик унвонини ҳимоя қилаётган “Ордабаси” тўққизинчи учрашувдан кейин очколари сонини 16 тага етказиб, вақтинчалик бўлса-да, биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Жамоа ўйинчилари орасида энг кўп тўп киритган Жасурбек Яхшибоев голлари сонини тўртта етказиб, тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилаётган гуруҳга қўшилди.

Моҳир ҳужумчимиз Қозоғистон Премьер-лигасида жами саккизта беллашувда иштирок этиб, “Шахтёр”, “Қайрат”, “Турон” ва “Жетису” жамоалари дарвозабонларини ожиз қолдирган.

Яхшибоев гол урган учрашувларда чимкентликлар тўққиз очкони қўлга киритган.

Шаҳбоз Умаров эса, жорий мавсумда етти маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

“Шомуродов бизнинг футболчилардан ақлли, деганимда, ҳамма менга ташланганди!? ”...

Файзуллаев камтарлик қилди, лекин...

Ҳусановнинг энг катта камчилиги ва асосий ютуғи айтилди

10 миллион евро Файзуллаев учун кам! Яхшигина харажат қилишсин!

9 та жамоа бош мураббийлари Файзуллаевни танлади!

Файзуллаев нуфузли жамоадан жой олди!

Шомуродов ва Ҳусановда нима гап?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!