Легионерламиз: Нурилло Тўхтасиновдан гол, Нуриллоев жамоаси мағлуб бўлди
Малайзия чемпионати 3-тур ўйинлари давом эттирилмоқда.
Легионеримиз Нурилло Тўхтасинов ҳаракат қилаётган "Теренггану" жамоаси ўз майдонида "Келантан" клубини қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳамюртимиз жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Шунингдек, Суҳроб Нуриллоев тўп тепаётган "Кедаҳ" жамоаси ўз уйида "Перак"ка имкониятни бой берди. Легионеримиз асосий таркибда майдонга тушиб, 71 дақиқа ҳаракат қилди.
Фикрлар