Легионерларимиз. Галиулин ва Давлатов жамоалари дуранг ўйнашди
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Россияда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи лига – ФНЛда 31-тур ўйинларига старт берилди. Мазкур турда Бобур Давлатов тўп сурадиган “Нефтехимик” жамоаси ўз майдонида “Луч-Энергия” жамоасини қабул қилди.
Легионерларимиз. Бугун Давлатов ва Галиулинларнинг жамоалари ҳам ўйнашади
Анчагина курашларга бой тарзда ўтган баҳсда кучлар тенг келди – 1:1. Давлатов учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.
Яна бир ҳамюртимиз Вагиз Галиулин жамоаси – “Тосно” эса сафарда “Волгар” жамоасини минимал ҳисобда мағлуб этди ва Премьер лига сари дадил қадамини давом эттирмоқда. Галиулин 79-дақиқада заҳирадан ўйинга қўшилди.
Россия биринчи дивизиони. 31-тур
“Нефтехимик” – “Луч-Энергия” 1-1
Голлар: Камил Муллин 31 – Антон Килин 29
“Волгар” – “Тосно” 0:1
Гол: Алексдандр Макаров 89.
Фикрлар