Легионерларимиз учун омадли тур: бири дублга эришди, яна бири ўйиннинг энг яхши футболчиси
Тожикистон олий лигасига ҳам старт берилди. Сайтимиз орқали хабар берганимиздек, у ерда 28 нафар ҳамюртимиз тожик клублари томонидан рўйхатдан ўтказилди. Илк турда бир қатор легионерларимиз ўзларини кўрсатишга муваффақ бўлди.
Жумладан, “Файзканд” – “Истаравшан” учрашувида меҳмонлар жавобсиз 5 та гол урди. “Истаравшан” сафида ҳамюртларимиз - Отабек Зокиров дублга эришди ва яна бир голга Амиржон Сафаров муаллифлик қилди. Қолган иккита гол камерунлик Мбеке ҳисобига ёзилди.
Шунингдек, “Эсхата” ҳамда “Хўжанд” жамоалари иштирокидаги учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғолиб чиқди.
Эътиборлиси, ўйиннинг 90+3-дақиқасида ўзбекистонлик Шахзод Абдураҳимовнинг голи мезбонларга қимматли уч очкони келтирди. Натижада Абдураҳимов учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ишонасизми, 28 нафар легионеримиз битта чемпионатда! Улар кимлар?
Фикрлар