Лэмпард Тьягу Силванинг хатосига муносабат билдирди

Англия Премьер-лигаси 3-туридан ўрин олган "Вест Бромвич" - "Челси" учрашуви 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди. Эътиборлиси, "аристократлар" томонидан ўтказиб юборилган 3-гол жамоанинг янги ҳимоячиси Тьягу Силванинг хатоси оқибатида юзага келди. Лондон клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида ушбу масалага тўхталиб ўтди:

"Силванинг таркибимизга қўшилиши ажойиб воқеа. У фаолияти давомида фантастик ўйин намойиш этиб келган. Бугунги хато мени у қадар ташвишлантирмайди. 

Хатоларни тан олишга тайёрман. Биз бир жамоамиз ва бу иккинчи таймга келибгина эсимизга тушди. Силва билан боғлиқ вазият шунчаки кичик хато эди. Муҳими, у АПЛдаги дебют учрашувини ўтказиб олди. Буёғига янада кучлироқ ўйнашига умид қилиб қоламиз", - деди англиялик мутахассис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)