"Лестер" ёзда Старрижни сотиб олмоқчи

"Ливерпуль" клуби форварди Дэниель Старриж яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли англиялик футболчига "Лестер" клубидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Уни шахсан “тулкилар” бош мураббийи Брендон Рожерс ўз жамоасида кўрмоқчи. Ўз навбатида Старриж ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.

Маълумот учун, Старриж “Ливерпуль” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!