Левандовскига бой харидор чиқди

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзда жамоасини ўзшартириши кутилмоқда. Каталонияликлар ҳам польшалик форвардни сотиб юборишга қарши эмас.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси 35 ёшли ҳужумчини трансфер қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Аслида  Роберт ўтган ёз ҳам Саудия Арабистони клублари қизиқишига сабаб бўлганди. Бироқ у Каталонияда қолишни маъқул топган.

Айни пайтда “Ал-Ҳилол”да Ясин Буну, Калиду Кулибали, Сергей Милинкович-Савич, Рубен Невеш, Малком, Неймар ва Александр Митрович каби Европа футболида ном чиқарган футболчилар тўп тепмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!