Левандовскини "Барселона"дан олиб қўядиган клуб топилди

Жаҳон футболидаги энг кучли ҳужумчилардан бири Роберт Левандовски фаолиятини қайси жамоада давом эттириши сўроқ остида турибди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, польшалик тўпурарни сотиб олиш нияти "Челси"да ҳам пайдо бўлган. Таркибни янгилаётган "аристократлар" Левандовски улар талаб қилаётган ўйинни кўрсата олишига ишонмоқда. Шунингдек, улар яқиндагина Лондонни тарк этган Ромелу Лукакунинг ўрнини тезроқ босмоқчи.

Аммо Робертнинг ўзи "Барселона"га ўтмоқчи. У "Олтин тўп" учун асосий рақиби Карим Бензема билан бир чемпионатда ҳаракат қилмоқчи. Агар "кўк-анорранглилар" бу трансферни ҳал қила олмаса, Левандовскида "Челси"дан бошқа яхшироқ вариант қолмайди. У "Бавария" сафида ортиқ ўйнамоқчи эмас.

33 ёшли форвард жорий мавсум "қизиллар" либосида 46 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 50 гол ва 7 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!