Левандовскини тўхтатиб бўлмаяпти

7 сентябрь, чоршанба куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган “Барселона” – “Виктория Пльзен” учрашуви бўлиб ўтди. Беллашув каталонияликларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Испан клуби сафида Роберт Левандовски учта гол урди. Польшалик ҳужумчи учун бу Чемпионлар лигасидаги 6-хет-трик бўлди. Турнирларда фақат иккита футболчи ундан кўпроқ хет-трик қайд этган: Криштиану Роналду ва Лионель Мессида 8 тадан.

Шунингдек, Левандовски Чемпионлар лигаси ўйинида уч хил клуб сафида хет-трик қайд этишга муваффақ бўлган биринчи футболчи бўлди. Польшалик футболчи 88 та гол билан Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида ҳам учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!